Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИДАН КЕЙИНГИ СИЙДИК НАЙИ СТРИКТУРАЛАРИ: ДИАГНОСТИКА, МИНИИНВАЗИВ ВА РЕКОНСТРУКТИВ ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ

Сарвар Кариев, Фуркат Насиров, Эльбек Ибадов, Хуршид Худайбердиев, Урал Бойбутаев

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент, Ўзбекистон
Тошкент давлат тиббиёт университети, Тошкент, Ўзбекистон

Аннотация · Abstract

2010-2023 йилларда қариндош донордан бажарилган 840 та буйрак трансплантацияси ретроспектив таҳлил қилинди. Стриктура 11 беморда (1,3%) аниқланди. Торайиш 10 беморда уретеровезикал анастомоз соҳасида, 1 беморда буйрак жоми-сийдик найи сегментида жойлашган. Барча беморларга дастлаб тери орқали нефростомия қўйилди. Кейинги даволаш сифатида 6 беморда лазер эндоуретеротомия, 5 беморда лапароскопик уретеропластика ва сийдик найини қайта улаш амалиёти бажарилди. Архив қайдларида биринчи режали кўриккача бўлган даврда 11 беморнинг барчасида сийдик оқими тикланган. Нефростомия обструкцияни бартараф этишга, антеград пиелография эса стриктуранинг сатҳи, узунлиги ва ўтказувчанлигини аниқлаб, кейинги даволаш усулини танлашга имкон берди.

Сведения · Details