Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ЭРТА ЭЯКУЛЯЦИЯДА БОТУЛИН ТОКСИНИ: ҚИСҚА САМАРАМИ ЁКИ ОРТИҚЧА ХАВФМИ?
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент, Ўзбекистон
Тошкент давлат тиббиёт университети, Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация · Abstract
Долзарблиги. Эрта эякуляция (ЭЭ) -эркаклардаги энг кенг тарқалган жинсий дисфункциялардан бири; мавжуд фармакологик ва хулқ-атвор даволари кўпчиликка мўътадил ёрдам берса-да, самараси даво тўхтагач йўқолади. Ботулин токсини-А (BoNT-A) тос туби мушакларини бўшаштириб, эякуляцияни кечиктириши тахмин қилинган.Мақсад. BoNT-A нинг ЭЭ даги самарадорлиги, таъсир динамикаси ва хавфсизлигини мета-таҳлил асосида баҳолаш. Топилмалар. Учта рандомизацияланган тадқиқотга кўра, биринчи ойда BoNT-A IELT ва PEP кўрсаткичларини плацебога нисбатан яхшилаган, аммо 3 ва 6-ойларда устунлик йўқолган. Жинсий қониқишда фарқ бўлмаган, ножўя таъсирлар кўпроқ учраган. Хулоса. BoNT-A барқарор ечим эмас; такрорий инъекциялар асорат ва иммуногенлик хавфини оширади.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.23038502
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0