Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ТУҒМА МАЙМОҚЛИКДА ПОНСЕТИ УСУЛИДА КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
Хоразм вилояти ногиронлиги булган шахсларни реабилитация килиш ва протезлаш маркази,
Урганч давлат тиббиёт институти Ички касалликлар, нефрология, гемодиализ ва реабилитология кафедраси PhD, доцент
Урганч давлат тиббиёт институти Травматология ортопедия ва харбий дала жаррохлик кафедраси PhD
Аннотация · Abstract
Долзарблиги. Туғма маймоқлик болаларда учрайдиган кенг тарқалган туғма ортопедик деформациялардан бири бўлиб, ўз вақтида ва тўғри даволанмаса, таянч ва юриш функциясини чеклаши мумкин. Понсети усули босқичма-босқич гипслаш, заруратда Ахилл пайи тенотомияси ва кейинчалик брейсдан фойдаланишга асосланган кам инвазив даволаш усулидир. Мақсад. Туғма маймоқликда Понсети усули асосида комплекс даволашнинг клиник самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга 2022–2025 йилларда туғма маймоқлик ташхиси билан даволанган 104 нафар бола киритилди. Улардан 84 нафари (80,8%) қизлар ва 20 нафари (19,2%) ўғиллар. Жами 138 та зарарланган оёқ кузатилди. Бир томонлама шакл 70 нафарда (67,3%), икки томонлама шакл 34 нафарда (32,7%) қайд этилди. Даволаш кетма-кет гипслаш, кўрсатма асосида Ахилл пайи тенотомияси ва брейслашдан иборат бўлди. Натижалар. Гипслаш 7 марта бажарилди. 72 нафар беморда (69,2%) бир марта Ахилл пайи тенотомияси бажарилди, 32 нафарда (30,8%) тенотомия талаб этилмади. 83 нафар бола (79,8%) брейс босқичига ўтказилди. Якуний натижа 76 нафарда (73,1%) яхши, 24 нафарда (23,1%) қониқарли ва 4 нафарда (3,8%) қониқарсиз бўлди. Ижобий натижалар улуши 96,2% ни ташкил этди. Хулоса. Понсети усулидаги комплекс даволаш туғма маймоқликни коррекция қилишда юқори клиник самарадорликка эга.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.22773424
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0