Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА 12-13 ЁШЛИ ҚИЗ БОЛАЛАРНИНГ АНТРОПОМЕТРИК ВА МОРФОФУНКЦИОНАЛ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАХОЛАШ.
Урганч давлат тиббиёт институти ассистенти. Урганч
Аннотация · Abstract
Мазкур мақолада Хоразм вилоятида яшовчи 12–13 ёшли қиз болаларнинг антропометрик ва морфофункционал кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Тадқиқот жараёнида бўй узунлиги, тана вазни, тана вазн индекси, кўкрак қафаси айланаси, тос ва елка кўрсаткичлари ҳамда иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиш даражалари баҳоланди. Олинган натижаларга кўра, ўсмир қизларда соматик ривожланиш кўрсаткичлари ёшга мос ҳолда кечиши аниқланди. Шу билан бирга, айрим текширилувчиларда тана вазни индекси ва морфофункционал параметрлар ўртасида фарқлар кузатилди. Тадқиқот натижалари ўсмир қизларнинг жисмоний ривожланишини баҳолаш, эрта профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий антропометрик стандартларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.21889379
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0