Central Asian Research Index

Tibbiyot, ta’lim va innovatsion tadqiqotlar, 2026

ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: ЯНГИ ҚОНУННИНГ АҲАМИЯТИ

Шуҳрат Боймуротов

Аннотация · Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт таълими ривожига кўрсатиши мумкин бўлган билвосита таъсири таҳлил қилинган. Муаллиф мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг асосий мақсади молиявий хизматлар бозорини ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилашдан иборат бўлса-да, унда назарда тутилган инвестицияларни жалб этиш механизмлари, суғурта тизими, лойиҳавий молиялаштириш, солиқ имтиёзлари ҳамда халқаро ҳамкорлик имкониятлари соғлиқни сақлаш соҳасини модернизация қилиш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилишини асослаб беради. Мақолада Абу Али ибн Сино мероси ва Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасидаги тарихий нуфузи замонавий молиявий инфратузилма билан уйғунлаштирилганда мамлакатнинг Марказий Осиёда тиббий туризм, юқори технологияли тиббий хизматлар ва илмий тадқиқотлар марказига айланиш имкониятлари ёритилган. Шунингдек, тиббий туризмнинг иқтисодий самараси, унинг меҳмонхона, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларига мультипликатив таъсири таҳлил қилинган. Муаллиф Тошкент давлат тиббиёт университетида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро аккредитация жараёнлари, хорижий профессорлар ва талабалар иштирокининг ортиши ҳамда инсон капитали ривожига оид кўрсаткичларни келтириб, тиббий таълим сифатининг юксалаётганини асослайди. Шу билан бирга, қонунда белгиланган хорижий мутахассисларни жалб этиш тартиблари ва узоқ муддатли солиқ имтиёзлари келгусида тиббиёт соҳасига инвестициялар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланган. Хулоса сифатида, «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Қонун молия соҳасига қаратилган бўлса-да, унинг иқтисодий ва институционал механизмлари соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, тиббий таълим сифатини ошириш, инновацион тиббиётни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий тиббиёт хаби сифатидаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкинлиги қайд этилган.

Сведения · Details