Central Asian Journal of STEM, 2026
КАРВОН-САРОЙЛАР ҚУРИЛИШИНИНГ АНЪАНАВИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АРХИТЕКТУРАВИЙ-ШАҲАРСОЗЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ (ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА)
Kimyo International University in Tashkent
Аннотация · Abstract
Мақолада карвонсаройларнинг анъанавий меъморий ва шаҳарсозлик принциплари ҳамда уларни замонавий шаҳар муҳитига мослаштириш масалалари комплекс таҳлил қилинган. Тадқиқотда карвонсаройларнинг тарихий шаҳарлардаги ўрни, уларнинг функционал ва фазовий тузилиши, шунингдек, савдо ва маданий алмашинувдаги аҳамияти ёритилган. Муаллиф томонидан тарихий ёдгорликларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг назарий асослари кўриб чиқилган. Шунингдек, реконструкция жараёнида эски ва янги муҳит уйғунлигини таъминлаш масалалари таҳлил этилган. Карвонсаройларни замонавий функцияларга мослаштиришда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари илмий жиҳатдан асослаб берилган. Муҳофаза зоналарини ташкил этиш ва шаҳар муҳити билан уйғунлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқот натижалари карвонсаройларни замонавий шаҳар муҳитида сақлаш ва ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.21152340
- Журнал · Journal Central Asian Journal of STEM
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0