Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ҲАЁТ СИФАТИ ВА УНИ БАҲОЛАШНИНГ КЛИНИК АҲАМИЯТИ

Дилшода Абдухамидова

Самарқанд давлат тиббиёт университети «Оилавий ва превентив тиббиёт, жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш бошқаруви» кафедраси

Аннотация · Abstract

Мазкур тадқиқотда сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда ҳаёт сифати баҳоланди. Тадқиқотга 371 нафар бемор жалб қилиниб, функционал ҳолат Нью-Йорк кардиологлар ассоциацияси (NYHA) таснифи бўйича аниқланди. Ҳаёт сифати Миннесота сўровномаси, жисмоний фаоллик эса олти дақиқалик юриш синови ёрдамида баҳоланди. Натижалар функционал синф ошиши билан ҳаёт сифати кўрсаткичлари изчил равишда ёмонлашиб боришини кўрсатди. Беморларни энг кўп безовта қилган омиллар ҳансираш, тез чарчаш ва жисмоний фаолликнинг чекланиши бўлди. Олти дақиқалик юриш синови натижалари ҳаёт сифати кўрсаткичлари билан яқин боғлиқ эканлиги аниқланди. Ҳаёт сифатини баҳолаш сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларнинг функционал ҳолатини аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.

Сведения · Details