Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

ТУҒРУҚДАН КЕЙИНГИ КЕЧГИ МУДДАТДА БАЧАДОН ИЧИ ҚОН КЕТИШИДА ГИПОТАЛАМУС ПАТОМОРФОЛОГИЯСИ

Озод Султанов, Дилшод Аллаберганов, Расулбек Каримов, Мохинабону Ражабова

Тошкент давлат тиббиёт универститети.
Тошкент давлат тиббиёт универститети
Урганч давлат тиббиёт институти

Аннотация · Abstract

Туғруқдан кейинги даврда ўткир қон йўқотишларда ва туғруқдан 24 соатдан кейинги даврда қон йўқотишларда гипоталамусда функционал зўриқиш билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар аниқланади. Бу асосий ўзгариш-ларни аксарияти гипоталамусни барча соҳасидаги базофил ва ацидофил хужайралар, стромасида микроглиал хужайралар пролиферацияси, стромасда фибрилляр тузилмаларни кўпайиши билан давом этганлиги аниқланди. Бу ўзгаришларни асосий жихатлари, ўткир камқонлик барча секретор нейронларда юзага келган ишемик хужайра ичи ресрусларини тотал кўринишида йўқотилиши (Ниссл моддаси камайяди) натижасида гипофиз ва ундан пастки ўқда турувчи барча эндокрин тизимда гипофункционал холат юзага келиши, марказий тормозланиш билан намоён бўлиб, туғруқдан кейин коматоз холатни юзага келишини тасдиқлайди

Сведения · Details