Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
БОЛАЛАР БОШ ТУЗИЛМАЛАРИ АНАТОМО – ФИЗИОЛОГИК ХУССИЯТЛАРИНИНГ МЕХАНИК ЖАРОХАТЛАНИШЛАР ШАКИЛЛАНИШИГА БОҒЛИҚЛИК ЖИҲАТЛАРИ
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали ва РСТЭИАМ Сурхондарё филиали, Термиз ш. Ўзбекистон
Зармед университети, Самарқанд ш. Ўзбекистон
Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, Термиз ш. Ўзбекистон
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали, Термиз ш. Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё филиали, Термиз ш. Ўзбекистон
Аннотация · Abstract
Мақолада ҳаракатланаётган автомобиллар билан тўқнашув натижасида жароҳат олган 105 нафар боланинг ўсиши ва ривожланишининг турли ёш тоифаларида бош тузилмалари жарохатланишининг морфофункционал хусусиятлари баён этилган. Автомобиль жароҳатининг ушбу турида биринчи болалик (13,3%) ва ўспиринлик (2,9%) ёшдаги болаларга нисбатан, иккинчи болалик (55,2%) ва ўсмирлик ёшидаги (28,6%) болалар кўпроқ жабрланганлиги қайд этилди. Болаларда бошнинг юмшоқ қопламлари, суяклари ва бош мия тўқималарининг тузилмалари биомеханикаси уларнинг ўсиши ва ривожланишининг ҳар бир ёш даврида бош мия жароҳатининг табиати, кўлами, оғирлиги, морфологияси, шунингдек, кечув жиҳатларига сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланди. Келтирилган маълумотлар жарохатланган болаларни эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш, шунингдек, болаларнинг ўсиш ва ривожланиш ёш даврларини ҳисобга олган ҳолда бошнинг таркибий элементлари жароҳатланиш механизмини суд-тиббий жиҳатдан асослаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.20118016
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0