Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

IGA-НЕФРОПАТИЯ АВЖ ОЛИШИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Зухрахон Абдилхаева, Аллаберганов Дилшод, Каримов Расулбек

Қўқон универститети Андижон филиали
Тошкент давлат тиббиёт университети
Урганч давлат тиббиёт институти

Аннотация · Abstract

А-нефропатияси (IgA-нефропатия) ривожланиш механизм-ларида буйрак коптокчаларининг иммун комплексли шикастланиши бўлиб, у мезангийда иммуноглобулин А нинг устун даражада чўкиши билан тавсифланади. IgA-нефропатия иммун яллиғланиш касаллигининг барча белгилари аниқланиб, сурункали гломерулонефритларнинг кенг тарқалган тури ҳисобланади. IgA-нефропатиянинг бирламчи, иккиламчи, спорадик ва оилавий шакллари фарқланади. Клиник морфологик жихатдан IgA-нефропатияда макро- ёки микрогематурия, протеинурия ва артериал гипертензия, проксимал ва дистал каналчаларда гомоген оқсил фракция-ларини тўрсимон кўринишида тўпланиши аниқланади. Бу эса, некротик нефрозни юзага келиши билан намоён бўлади.

Сведения · Details