Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

БИР ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ШИФОХОНАДАН ТАШҚАРИ ПНЕВМОНИЯНИНГ КЛИНИК КЕЧИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Диёр Қўзиев

Андижон давлат тиббиёт институти Болалар касалликлари пропедевтикаси ва поликлиник педиатрия кафедраси ассистент

Аннотация · Abstract

2024 йил давомида Андижон шаҳридаги Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг пулмонология бўлимида даволанган ШТП билан касалланган 80 нафар боланинг касаллик тарихи материаллари когор текшируви ўтказилди. Шифохонадан ташқари пневмониянинг асоратланмаган ва асоратланган шакллари бўлган бемор болаларда клиник кузатувлар ўтказдилар. Текширилган болаларда асоратланган ва асоратланмаган пневмонияда клиник кечишида цитокинлар ТНФ-α ва ИЛ-10 даражасининг ошиши яллиғланишни бошқариш ва тўқималарнинг шикастланишини чеклашга қаратилган мураккаб иммун жавобнинг бир қисми эканлиги аниқланди. Эҳтимол, бу организмга инфекцияни енгиш ва касалликдан кейин нормал ҳолатни тиклаш имконини берувчи компенсация механизмларидан бири бўлиши мумкин.

Сведения · Details