Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ЎСМИР ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА ОИЛАВИЙ ХИЛОМИКРОНЕМИЯ СИНДРОМИ ОҒИР КЕЧИШИДА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилоят филияли. Шифокор
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Урганч Давлат тиббиёт институти. Талаба
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Урганч туман тиббиёт бирлашмаси. Шифокор
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Урганч шахар Мед комплекс хусусий клиникаси. Шифокор
Аннотация · Abstract
Оилавий хиломикронемия синдроми(ОХС)- кам учрайдиган, аутосом - рецессив йул билан ўтувчи липид алмашинуви бузилиши бўлиб, липопротеинлипаза тизими фаолиятининг етишмовчилиги билан характерланади. Ушбу касаллик ўсмир ёшидаги болаларда оғир клиник кўринишлар, жумладан, юқори даражадаги гипертриглицеридемия, такрорланувчи ўткир панкреатит, гепатоспленомегалия ва метаболик бузилишлар билан кечиши мумкин. Баъзи беморларда қандли диабет I ва II типи ҳам кузатилиши мумкин, бу эса гипертриглицеридемиянинг оғирлашишига олиб келади. ОХСнинг оғир шаклларида бемор ҳаёт учун ҳавфли ҳолатлар юзага келади ва ўз вақтида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни талаб этади. Гипертриглицеридемияни тезрок пасайтириш ва асоратларни олдини олиш мақсадида плазмафарез қўлланилиши мумкин. Ушбу мақолада ўсмир ёшидаги болаларда оилавий хиломикронемия синдромининг оғир кечишида клиник белгилар, диагностика усуллари ҳамда шошилинч тиббий ёрдам ва плазмафарез орқали даволаш стратегиялари атрофлича таҳлил қилинган. Шунингдек, асоратларни олдини олиш ва бемор аҳволини барқарорлаштиришга қаратилган даволаш тактикалари ёритилган. Мақолада шифокорлар учун клиник амалиётда мухим бўлган амалий тавсиялар келтирилган
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.19559350
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0