Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

ТИРИК ШАХСЛАР БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ҚАЙТА ВА КОМИССИОН СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗАЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Умрбек Мусаев, Равшанбек Исмаилов, Расулбек Каримов

Тошкент давлат тиббиёт университети. Урганч давлат тиббиёт институти

Аннотация · Abstract

Қайта суд-тиббий экспертиза ўтказиш факат суд-тергов органлари учун катта аҳамиятга эга бўлиб қолмасдан, балки суд-тиббий экспертизаси учун ҳам иш сифатини яхшилашда муҳим аҳамиятга эгадир. Қайта экспертиза тайинлаш суриштирув тергов ҳаракатида бирламчи суд-тиббий эксперт хулосасидан (текширувидан) гумон туғилгандагина тайинланади. Лекин гумон ҳар доим ҳам асосланган булавермайди, кейинги вақтларда тергов ва суриштирув органлари томонидан қайта экспертиза тайинлаш бир томонлама, яъни жабрланувчи ёки гумондор шахс бирламчи хулосадан норози булганида тайинлаш одатий тусига кириб бормокда

Сведения · Details