Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

КАТАРАЛ ГИНГИВИТЛАРДА ЯЛЛИҒЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

Рахматулла Бабаджанов, Бахрам Юлдашев, Анварбек Бабаджанов

Хоразм вилояти Маъмун унверситети "стоматология" қафедраси ассистенти
Хоразм вилояти Маъмун унверситети Тиббиёт ишлари бўйича проректори
Ургенч давлат тиббиё институти " умумий хирургия " қафедраси доценти т.ф.н.

Аннотация · Abstract

пародонт тўқималари касалликлари стоматологиядаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Аҳолининг 97,9 % қисми пародонт касалликлари билан оғрийди. ЖССТ маълумотларига кўра, пародонтнинг яллиғланиш касалликлари тишларни йўқотиш сабабларидан бири бўлиб, беморларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатади. Тақдим қилинаётган мақолада Урганч давлат тиббиёт институти стоматология факултетининг 350 нафар талабаси ва хусусий стоматология клиникасига мурожат қилган 20 нафар бемор танлаб олинди уларнинг ичидан қатарал гингивит билан касалланган 120 нафар бемор ва 40 нафар соғлом (назорат грухи учун) талаба ажратиб олинди. Беморлар иккита гурухга ажратилди. Текширилувчиларнинг барча гурухларида оғиз бўшлиғидаги макроскопик кўринишни бахолаш мақсадида кўрик ўтказилди ва макроскопик жихатдан катарал гингивитларнинг кечиши бўйича турларига хос: ўткир ва сурункали, хамда морфологик кўринишларига хос макроскопик ўзгаришларга бахо берилди

Сведения · Details