Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

ЎТКИР ПАНКРЕАТИТДА ДИАГНОСТИК ЛАПАРОСКОПИЯНИНГ ЎРНИ

Шухрат Эшметов, Давронбек Батиров, Хусинбой Бекчанов, Матназар Отажонов

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Урганч давлат тиббиёт институти
Тиббиёт фанлари доктори, DSc Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали
Урганч давлат тиббиёт институти, магистр

Аннотация · Abstract

ЎП ташхиси тахмин қилинган 156 нафар беморда ўтказилган диагностик лапароскопия натижаси таҳлил қилинган. Диагностик лапароскопияга кўрсатма қилиб панкреатитнинг қиёсий ташхисига зарурат бўлганда ва зўрайиб борувчи ферментатив перитонит ёки панкреонекрознинг йирингли асоратлари бўлган беморларда даволаш чораларини амалга ошириш учун қўлланилган. Диагностик лапароскопия 156 беморнинг 93 (59,6%) нафарида ўткир панкреатитнинг турли шакллари мавжудлигини тасдиқлади, 51 (32,7%) беморда эса ташхис инкор этилди. Шуни таъкидлаш керакки, бошқа ташхислар билан диагностик лапароскопияга олинган беморларнинг 12(7,8%) нафарида ўткир панкреатит аниқланди.Беморларнинг 27 (17,3%) нафарида шошилинч жарроҳлик даволаш усулини талаб қиладиган бошқа касалликлар топилди. Тарқалган перитонит ва гемоперитонеум аниқланган 7(4,5%) та ҳолатда чуқурлаштирилган текширув ўтказилмади, чунки бу вазиятда лапаротомияга кўрсатмалар аниқ эди. 9(5,8%) ҳолатда “ўткир қорин” патологияси белгилари топилмади, 2 (1,3%) ҳолатда эса қорин парданинг кенг кўламли битишмалари туфайли лапароскопик текширув амалга оширилмади.

Сведения · Details