Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯШОВЧИ БОЛАЛАРДА ЭПУЛИСНИНГ МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Расулбек Каримов, Дилшод Қурбанов, Йулдошбой Бобожанов

Урганч давлат тиббиёт институти "Патоморфология" кафедраси доценти
Урганч давлат тиббиёт институти "Терапевтик ва ортопедик стоматология" кафедраси доценти.
Урганч давлат тиббиёт институти "Жаррохлик ва болалар стоматологияси" кафедраси ассистенти.

Аннотация · Abstract

Эпулис — оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималарида, асосан, милк соҳасида ривожланадиган шишсимон хавфсиз ўсма бўлиб, болаларда кам учрайдиган, аммо клиник аҳамиятга эга патологиялардан бири ҳисобланади. Унинг келиб чиқишида маҳаллий механик таъсирлар, тиш чиқиши билан боғлиқ тўқима ўзгаришлари, ирсий мойиллик ва яллиғланиш жараёнлари муҳим роль ўйнайди.Ушбу олиб борилган тадқиқотда, Хоразм вилоятида яшовчи болаларда қайд этилган эпулис ҳолатларининг морфологик тузилиши, гистологик турлари ва тўқимавий ўзгаришлари ўрганилди. Намуналарни гистологик ва микроскопик таҳлил қилиш натижасида эпулиснинг асосан грануляцион, фиброз ва васкуляр турлари аниқланди. Улардаги яллиғланиш даражаси, қон томирлар сони ва фиброз тўқима элементлари ёшга ва клиник кечиш хусусиятларига боғлиқ равишда фарқ қилар экан.Тадқиқот натижаларида эпулиснинг болаларда ҳам долзарб муаммо эканлигини, уни эрта аниқлаш ва морфологик таҳлил қилиш орқали самарали даволаш усулларини танлаш имконини беришига эътибор қаратади

Сведения · Details