Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
БОЛАЛАРДА ИНТЕРСТИЦИАЛ ПРОЛИФЕРАТИВ ВА АНГИОМАТОЗ ШАКЛЛАРДАГИ АДЕНОИД ТЎҚИМАСИ МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Андижон давлат тиббиёт институти мустақил изланувчиси
Тиббиёт фанлари доктори., DSc., Андижон давлат тиббиёт институти
Аннотация · Abstract
Аденоиднинг ушбу морфологик шакли , яъни интерстициал пролифератив яллиғланишли гипертрофия шакли ни микроскопик жиҳатдан ўрганиш шуни кўрсатдики, ютқин лимфоид тугун таркибида лимфоид фолликулалар пайдо бўлмаганлиги, уларнинг ўрнига диффуз ҳолда лимфоид ҳужайраларнинг пролиферацияланиб, кўпайганлиги аниқланади. Бунда, лимфоид ҳужайралар ретикуляр строма ҳужайралари билан аралашган ҳолда кўпайиб, диффуз кўринишда инфильтрацияланганлиги аниқланади. Бу жараёнда строманинг гистиоцитар ҳужайраларидан асосан ретикуляр ҳужайралар кўпайганлиги, улардан ёш ретикулобластлар, дендритли ва интердигитирловчи ретикуляр ҳужайралар пролиферацияланиб кўпайганлиги аниқланади
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.18623916
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0