Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2025
ХОРАЗМ ВКТТМДА CУРУНКАЛИ ПИЕЛОНЕФРИТНИ ДАВОЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ФАМАКОЭКОНОМИК ТАҲЛИЛИ
Урганч давлат тиббиёт институти. Урганч шаҳри, Ўзбекистон. Фармакология ва клинк фармакология кафедраси ассистенти.
Урганч давлат тиббиёт институти. Урганч шаҳри, Ўзбекистон. Фармакология ва клинк фармакология кафедраси профессори.
Аннотация · Abstract
Хоразм вилоятида 2019 йилда Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (ВКТТМ) да сурункали пиелонефритни даволашда қўлланилган дори воситаларининг фармакоэкономикси Always-Better-Control (ABC)/ Vital-Essential-Non-Essential (VEN) таҳлил усуллари асосида ўрганилди. VEN таҳлилида Vital туркуми улуши 69%; Essential ва Non-essential туркумлари эса мос равишда 23% ва 8%ни ташкил этди. Даволаш жараёнида ишлатилган дори воситаларининг 87%и беморларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан харид қилингани давлат бюджети томонидан дори таъминотидаги ўзига хос етишмовчиликларни исботлайди. Таҳлил натижалари дори воситалари ассортиментини оптималлаштириш, стратегик аҳамиятга эга воситаларнинг барқарорлигини таъминлаш ва Supply Chain Management (SCM) тамойиллари асосида таъминот занжирини самарали бошқариш зарурлигини кўрсатади.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.17968814
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0