Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2025

МОХОВ КАСАЛЛИГИНИНГ КЛИНИКАСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ДАВО ТЕРАПИЯСИ

Худайназар Бабажанов

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Ички касалликлар ва дерматовенерология кафедраси катта ўқитувчиси, PhD.

Аннотация · Abstract

Жаҳон миқёсида ички ва ташқи миграция жараёнларининг кучайиши натижасида мохов касаллиги ҳолатлари тобора кўпроқ қайд этилмоқда. Ҳозирги вақтда ҳар йили дунё бўйлаб 180–210 мингдан зиёд мохов билан оғриган беморлар аниқланади. Масалан, 2019 йилда ушбу касаллик 118 та мамлакатда қайд этилган бўлиб, уларнинг ҳудудий тақсимоти қуйидагича: Африкада – 18,0%, Америкада – 29,5%, Шарқий Ўртаер денгизи минтақасида – 5,8%, Европада – 0,1%, Жанубий-Шарқий Осиё давлатларида – 70,4% ва Тинч океаннинг Ғарбий соҳиллари ҳудудида – 2,1% ни ташкил этган. Шу ҳолат мохов касаллиги муаммосининг долзарблигини кўрсатиб, унинг эпидемиологик ҳамда клиник-лаборатор жиҳатларини чуқур ўрганиш, ташхис қўйиш усулларини ва профилактика чораларини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлайди.

Сведения · Details