Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2025
СЎЛАК БЕЗЛАРИ ПЛЕОМОРФИК ВА ОНКОЦИТАР АДЕНОМАЛАРНИНГ МОРФОЛОГИК ВА МОРФОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
ассиситент, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
илмий раҳбар, PhD, доцент, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
Аннотация · Abstract
2021-2025 йилларда Хоразм вилоятида 48 беморда аниқланган сўлак бези аденомалари морфологик ва морфометрик жиҳатдан таҳлил қилинди. Текширув натижасида 1 беморда плеоморфик аденома, 4 беморда онкоцитар аденома қайд этилди. Плеоморфик аденома ҳужайравий ва стромал хилма-хиллик, миксоид ва гиалин компонентлар, эпителиал ва миоэпителиал ҳужайраларнинг аралашмасидан иборатлиги билан тавсифланди. Онкоцитар аденомаларда эса полигонал шаклли, цитоплазмаси ярқин эозинофил ва митохондрияларга бой бўлган ҳужайралар устувор бўлиб, строма минимал даражада намоён бўлди. Морфометрик таҳлил плеоморфик аденомада паренхима ва строма нисбатининг кескин ўзгарувчанлигини, онкоцитар аденомада эса паренхимал компонентнинг устунлигини кўрсатди. Ушбу натижалар морфологик ташхис ва клиник амалиётда дифференциал ташҳис учун муҳим аҳамиятга эга.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.17428078
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0