Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2025

ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ДИЗОНТОГЕНЕТИК БРОНХОЭКТАЗИНИНГ МОРФОЛОГИК ВА ИММУНОГИСТОКИМЁВИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Лиля Шевкетова, Носиржон Маҳкамов

Андижон давлат тиббиёт институти мустақил изланувчиси, PhD.
Андижон давлат тиббиёт институти, т,ф,д,. профессор

Аннотация · Abstract

Дизонтогенетик бронхоэктазия янги туғилган чақалоқларда нафас йўллари аномалиялари орасида ўзига хос ўрин эгаллайди ва клиник-морфологик жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ушбу патологик ҳолат бронхиал девор тузилишининг тўлиқ шаклланмаганлиги ва эмбрионал ривожланишдаги бузилишлар билан узвий боғлиқ. Морфологик таҳлиллар бронх деворида эпителийнинг дистрофик ўзгаришлари, интерстициал тўқималарда склеротик жараёнлар ва иммунокомпетент ҳужайралар инфильтрациясини кўрсатади. Иммуногистокимёвий тадқиқотлар эса цитокинлар экспрессиясидаги дисбаланс, иммуноглобулинларнинг нотенг тақсимланиши ҳамда макрофаг ва лимфоцитларнинг фаоллиги билан изоҳланади. Бундай комплекс ёндашув патогенезнинг асосий звеноларини очиб беришга хизмат қилади ва клиник ташхис ҳамда дифференциал ташхисда муҳим аҳамият касб этади. Морфофункционал ва иммуногистокимёвий белгиларни чуқур ўрганиш, келгусида самарали терапевтик стратегиялар ишлаб чиқиш ва профилактик чора-тадбирларни белгилаш учун муҳим илмий асос бўлади.

Сведения · Details