Ўзбек тилининг ижтимоий-сиёсий соҳаси терминологик тизимининг шаклланишида француз тилидан ўзлашган сўзлар таҳлили
Ҳозирги глобаллашув жараёнларида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни ўрнатиш орқали тилга янги, хусусан, ижтимоий-сиёсий атамалар оқими кириб келмоқда. Ўзбек тили терминологик тизимига Ғарбий Европа тилларидан кириб келаётган атамаларни таржима қилиш, тартибга солиш, уларни қўллашда маълум қоидалар тизимини ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда. Терминларни икки-уч хил шаклда ишлатиш, ўзбек тилида муқобил варианти бўла туриб, сўзни ўзлаштириш тилимизнинг тозалигига путур етказади. Мақолада ҳозирги кунда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий матнларда қўлланилаётган ўзлашма сўзлар таҳлил қилинади. Кириб келаётган маълумотлар оқими сабабли ўзбек тили терминологик тизимида юзага келаётган муаммолар тўғрисида сўз боради.
Сведения
- Опубликовано
- 2023 · Т. 1, № 5, С. 102-108
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-3701
- Издатель
- inScience LLC