Central AsianResearch Index

Герменевтика ва бадиий асар мазмуни талқини

ХХI асрдаги фанларнинг тармоқлашуви, ихтисослашуви воқелар мазмунини тушуниш ва талқин қилишда тадқиқотчилардан ўзига хос билим, ёндашув талаб қилмоқда. Матнни талқин қилиш назарияси ҳисобланган – герменевтика ана шундай ёндашувлардан биридир. Ижтимоий фан объекти саналган бадиий матнни тушуниш, талқин қилиш ва унга муносабат билдириш маҳорати тадқиқотчиларнинг герменевтик билимларни ўзлаштирганлиги билан боғлиқ. Герменевтика - маънони тушуниш ва талқин қилиш назарияси сифатида ижтимоий-гуманитар фан соҳаларида алоҳида ўринга эга. Ушбу мақолада бадиий ижод асарлари мазмунини тушуниш ва талқин этишда герменевтик ёндашувнинг аҳамияти баҳоланган. Шунингдек, санъат социологияси, эстетик дид, ифодавий тугалланмаганлик каби ҳодисалар фалсафий-филологик контекстда талқин қилинган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 1, № 1, С. 81-88
Язык
Казахский
ISSN
2181-3701
Издатель
inScience LLC