Миллий қадриятларни ифодаловчи ўзбекча мақолларнинг инглизча муқобилларига хос лексик хусусиятлар
Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларининг инглизча муқобиллари ва уларнинг лингвомаданий талқинидаги лексик хусусиятлари борасида фикр юритилган. Хусусан, бундай интернационал мақолларнинг ўзбек ва инглиз тилларидаги муқобил вариантлари семантик ва структур хусусиятларига кўра бир неча турларга таснифланган ҳамда уларнинг лексик қатлами ўзига хос махсус семантик жиҳатлари асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, икки хил маданият ва дунёқараш соҳибларига тегишли халқ мақолларини қиёслаб ўрганиш орқали улар ўртасидаги дифференциал ва нодифференциал хусусиятлар очиб берилган. Бу орқали ўзбек халқ мақоллари мавзусининг ранг-баранглиги, яъни ижтимоий ҳаётнинг энг мураккаб муаммоларидан тортиб оилавий ҳаётнинг энг кичик урф-одатларини қамраб олганлигига алоҳида эътибор қаратилган.
Сведения
- Опубликовано
- 2023 · Т. 1, № 1, С. 1-10
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-3701
- Издатель
- inScience LLC