Ер муносабатларини тартибга солишда ваколатли давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва уни такомиллаштириш
Ушбу илмий-назарий мақолада муаллиф ер муносабатларини тартибга солишда ваколатли давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва уни такомиллаштириш масалаларини миллий қонунчилик, хорижий олимларнинг илмий-назарий қарашлари ҳамда бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ташкилий-ҳуқуқий механизмларни илмий-амалий ва назарий жиҳатдан таҳлил қилишга ҳаракат қилган. Муаллиф ердан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви фаолияти ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ва уларни қайта тиклашни ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик-иқтисодий муносабатларда қонунийликни таъминлашдан иборатлигини бу борадаги бошқарув ташкилий-ҳуқуқий усуллар, иқтисодий усуллар ҳамда маъмурий усуллар орқали амалга оширилишини таъкидлайди. Шунингдек, функционал вазифаларни аниқлаштирилмаслиги ва жавобгарлик чораларининг мутаносиб бўлмаслиги бу борадаги назорат тадбирларининг самарадорлигини камайтириши мумкин деган хулосага келади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2025 · Т. 6, № 5, С. 217-231
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC