Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклашга оид миллий қонунчилик таҳлили
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклашга оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чуқур ўрганилган ва таҳлил этилган. Шу билан бирга, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш субъекти ва унинг ваколатлари, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва муддатлари амалиёт материаллари билан биргаликда таҳлил этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, муаллифлар томонидан миллий қонунчиликни таҳлили асосида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки адвокатура институти назариясини янада ривожлантириш борасида хулосалар тайёрланган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2025 · Т. 6, № 4, С. 26-35
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC