Чипталарни ноқонуний қайта сотиш – хавфсизликка таҳдит ва оммавий тартибсизликлар хатарининг омили
Мазкур мақолада маданий, спорт ва бошқа оммавий тадбирларга чипталарни спекулятив равишда қайта сотиш (яъни скальпинг) ижтимоий хавфли ҳодиса сифатида кўриб чиқилади. Қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон қонунчилигида мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқлар таҳлил қилинган ҳамда чипталарни ноқонуний қайта сотишга қарши курашишнинг хорижий тажрибасига оид мисоллар келтирилган. Муаллифлар ушбу муаммони қонуний тартибга солиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб, бу орқали фуқароларнинг маданий бойликлардан тенг фойдаланишини таъминлаш, ижтимоий зичликнинг олдини олиш ва жиноий спекулятив фаолиятни бартараф этиш мумкинлигини қайд этганлар.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2025 · Т. 6, № 3, С. 474-487
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC