Pақамли платформаларда бандлик муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг долзарб масалалари
Мақола рақамли платформалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган бандликнинг ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил қилишга бағишланган. Платформавий бандлик меҳнатни ташкил этишнинг анъанавий меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш моделлари билан тўлиқ қамраб олинмаган янги шакли сифатида тавсифланади. Электрон савдо платформалари ва буюртмалар агрегаторларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг бандликни шакллантиришдаги ўрни ҳамда иқтисодий хатарларни тақсимлашдаги роли ўрганилади. Халқаро тажриба ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини таҳлил қилиш асосида платформавий иқтисодиёт соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш зарурати асослаб берилади. Платформавий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқий аниқлигини ошириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган хулосалар ва таклифлар шакллантирилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2025 · Т. 6, № 2, С. 272-282
- Язык
- Узбекский
- Цитирований
- 1
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC