Нодавлат олий таълим хизматларининг фуқаролик ҳуқуқи доирасидаги концептуал асослари ва ўзига хос хусусиятлари
Мақолада нодавлат олий таълим хизматларининг фуқаролик ҳуқуқи доирасидаги концептуал асослари ва ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги нодавлат секторнинг ўрни ва аҳамияти, унинг ҳуқуқий табиати ҳамда бозор муносабатлари шароитида ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Муаллиф томонидан нодавлат олий таълим хизматларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, хорижий тажриба ўрганилган. Таълим хизматларининг бошқа хизмат турларидан фарқли жиҳатлари аниқланган. Мақолада нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича амалий таклифлар берилган. Тадқиқот натижалари нодавлат олий таълим хизматларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2025 · Т. 6, № 2, С. 198-204
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC