ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш жиноятининг субъектив томон белгилари
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтириш жиноятининг субъектив томонига бағишланган. Муаллиф мақолада ОИВ касаллигини икки ёки ундан ортиқ шахсга юқтиришни субъектив томондан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таҳлил қилиб, моддага янги “икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан” банд билан тўлдириш заруратини асослаган. Шунингдек, ЖК 113-моддаси жиноятнинг қасддан содир этилишини кўзда тутилганлигини, касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш ҳар доим эҳтиётсизлик орқасидан содир этилишини инобатга олиб, ЖК 113-моддаси бешинчи қисмини 116-моддасига кўчириш асосланди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2025 · Т. 6, № 10/S, С. 30-39
- Язык
- Казахский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC