Қонунчилик ташаббусини амалга оширишнинг айрим муаммолари: конституциявий-ҳуқуқий таҳлил
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурорига ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилганлиги ҳуқуқий таҳлил этилган. “ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар” жумласини ҳуқуқий тушунишга тор ва кенг ёндашувлар кўриб чиқилади. Муаллифнинг фикрича, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланган, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг барча субъектларига қонун лойиҳаларини белгиланган тартибда қонун чиқарувчи органнинг мажлисида кўриб чиқиш учун эркин киритишга тенг имконият сифатида қайд этиш мумкин. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди ва Бош прокурорининг ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчасига аниқлик киритиш зарурлиги таъкидланган. Шунингдек, мақолада қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ўз ишида ўзи судья бўлиши муминлиги тўғрисидаги ёндашувлар рад этилади ва қуйидагича асосланади: мазкур ҳуқуқнинг амалга оширилиши қонун лойиҳасининг асл матн мазмуни билан қонун қабул қилинишини мутлақо кафолатламайди; Кўпгина ҳолларда, конституциявий назорат органи кўриб чиқилаётган қонунда матндаги камчиликларни эмас, балки ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда унинг мазмунини белгилайди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2024 · Т. 5, № 4, С. 88-94
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC