Қурилиш соҳасида epc-шартномаларининг қўллашдаги ҳуқуқий муаммолар таҳлили
Тадқиқотнинг илмий қизиқишлари халқаро хусусий ҳуқуқ доирасидаги муайян турдаги қурилиш шартномаларига оид шартномавий муносабатлар табиати ва унинг Ўзбекистон Республикасида қўлланилиши ўрганилишидан иборат. Бу EPC модели асосида қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, давлат-хусусий шериклик иштирокидаги лойиҳаларнинг оммалашуви билан боғлиқдир. Ўзбекистон ҳуқуқий адабиётида EPC-шартномаларининг ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масалалар етарлича ёритилмаган, бу эса мазкур соҳада қонунчиликнинг ривожланишига ёрдам бермайди. Шу муносабат билан тадқиқот учун маҳаллий ва хорижий ўқув адабиётлари ва бошқа доктринал манбалар, норматив ҳужжатлар, мақолалар, юридик фирмалар ва қурилиш ташкилотларининг веб-сайтлари фойдаланилади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2024 · Т. 5, № 4, С. 100-106
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC