Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатишни қўллаш соҳасида касбий ўқитишни методик таъминлаш муаммолари
Мақолада ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатишни қўллаш соҳасида касбий ўқитишни методик таъминлаш муаммолари, уларнинг ечимлари ёритилган. Касбий тайёргарлик тизимини, унинг асосий элементларини ташкил этувчи хизмат, жанговар, жисмоний, махсус-тактик, ахлоқий-психологик ва маънавий- маърифий тайёргарликни такомиллаштириш зарурияти асослаб берилган. Кадрларнинг самарали касбий ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг энг муҳим вазифалари қайд этилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2024 · Т. 5, № 3/S, С. 93-100
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC