Бажарувчи ва бирга бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиëрий қайтиши
Мазкур мақолада бажарувчи ва бирга бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари батафсил баён этилган. Муаллиф бажарувчи ва бирга бажарувчи томонидан жиноятдан воз кечишининг аҳамияти, шартлари, ҳуқуқий оқибатлари ва бошқа иштирокчиларнинг жавобгарлигига таъсирини аниқлаган. Бажарувчи жиноятдан воз кечган ҳолларда, бошқа иштирокчиларнинг жавобгарлиги масаласи юзасидан жиноят ҳуқуқи доктринасидаги қарашлар амалиёт мисоллари орқали ўрганилган. Бажарувчи ва бирга бажарувчи жиноятни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда, жиноятга шарт-шароит яратиш ёки бевосита амалга оширишга қаратилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни ихтиёрий ва узил-кесил тўхтатган ҳолларда, жавобгарликни истисно қилиниши тўғрисида хулосага келинган. Ўтказилган тадқиқот натижалари асосида жиноят қонунчилиги ва суд амалиётини яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2024 · Т. 5, № 3, С. 1-14
- Язык
- Казахский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC