Central AsianResearch Index

Адолат призмаси остида жиноят-процессуал қонунчилигининг таҳлили

Мақолада муаллиф ўз олдига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят- процессуал қонунчилигини адолат мезони асосида тадқиқ этишни мақсад қилиб қўяди. Мақолада аввалига мамлакатимиз ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартибини белгиловчи асосий ва ягона қонун – Жиноят-процессуал кодексининг вазифаси ва принциплари, 1995-2023 йилларда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг хусусияти таҳлилий баён этилади. Айни вақтда, амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигида кўзга ташланаётган қатор номувофиқликлар – унда собиқ иттифоқ қонунчилигига хос репрессив характер сақланиб қолинганлиги; дуализм, яъни бир-бирига зид бўлган ҳолатларнинг мавжудлиги; одилликка хилоф бўлган процессуал тартиботларнинг ўрин олганлиги; жиноят ишларини юритишни янада мураккаблаштирадиган процессуал жараёнларни кузатилиши, шунингдек, у жиддий жиноий-процессуал бўшлиқларга ҳам эга эканлиги адолат призмаси остида танқидий таҳлил этилади. Жиноят ишларини адолатли юритилиши жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишга бевосита хизмат қиладиган муҳим омиллардан эканлигига алоҳида урғу берилади.

Сведения

Опубликовано
2024 · Т. 5, № 2/S, С. 6-18
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC