Central AsianResearch Index

Олий таълим муассасаларига кириш ва ўқишни кўчириш жараёнларида мавжуд коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси

Бугунги ривожланиб бораётган жараёнда таълим сифатини ошириш ва салоҳиятли кадрларни тайёрлаш учун биринчи навбатда олий таълим тизимида коррупция даражасини камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ва ўқишни кўчириш жараёнида очиқлик, шаффофлик ва адолат мезонларини ўрнатилганлиги соҳада коррупцияга қарши курашиш самарали йўлга қўйилганлигини белгилаб берувчи омиллардан ҳисобланади. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ва ўқишни кўчириш билан боғлиқ илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва уларни амалиётда жорий қилиш коррупцияни олдини олишга хизмат қилади. Ушбу мақолада етакчи хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари, талабгорларни танлаб олиш ва ўқишни кўчириш тартиблари ўрганилди.

Сведения

Опубликовано
2024 · Т. 5, № 2/S, С. 266-274
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC