Central AsianResearch Index

Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларида креатив тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари

Дунё миқёсида содир бўлаётган мураккаб ўзгаришлар ва глобал муаммоларни ҳал этишда ҳарбий хизматчиларнинг ўрни ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Сабаби, айнан улар тинчликпарварлик ғояларини жамият ҳаётига татбиқ этишда бевосита иштирок этувчи субъект ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бу тизим вакиллари фаолиятида тинчликпарварлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик борасидаги янги ташаббус, ғояларни қўллаб-қувватлаш ва жамият барқарорлигини таъминлашда мутлақ янги тафаккур маданиятини шакллантириш долзарб аҳамиятга эга. Шу сабабли бугунги кунда жамиятимизнинг фаол бўғини сифатида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида тарбияланаётган ёш ҳарбий хизматчиларнинг иқтидори, билими ва маданиятини юксалтириш долзарб ҳисобланади. Ҳозирги кунда республикамизда илм-фан ва инновация технологияларини ривожлантириш, юқори малакали илмий ва илмий-техник кадрларни тайёрлаш, илмий тадқиқотларнинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу эса ҳарбий илм-фан тизимини такомиллаштириш заруратига сабаб бўлмоқда. Мақолада Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларида креатив тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда йўналишдаги муаммоли масалалар ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 2, № 11/S, С. 337-343
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC