Central AsianResearch Index

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратининг вазифалари ва прокурор назоратини ташкил этишнинг умумий масалалари

Мақола ер қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратининг вазифалари ва Ўзбекистонда прокурор назоратини ташкил этишнинг умумий масалаларига бағишланган. Мақолада ер тузиш соҳасида прокурор назоратининг тарихий ривожланиши ва ҳуқуқий асослари ўрганилиб, унинг қонун устуворлигини таъминлашда, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳимлиги таъкидланган. Прокуратура органлари тузилмаларининг эволюцияси, уларнинг роли ва ер қонунчилигини амалга ошириш самарадорлигини оширишга қаратилган қонунчиликдаги ўзгаришлар муҳокама қилинади. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ягона назорат тизимини яратиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар, ноқонуний қурилишлар ва ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишда ваколатли органлар ўртасидаги ҳамкорлик зарурлигига эътибор қаратилмоқда. Мақолада ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини такомиллаштириш, ердан фойдаланишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатлар доираси ва чегараларини белгилаш орқали прокурор назоратини такомиллаштириш таклиф этилган.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 5, № 1/S, С. 277-285
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC