Central AsianResearch Index

Ўзбекистонда бандлик соҳасида прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари

Мамлакатимизда меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга оид конституциявий ҳуқуқларни таъминлашда прокуратура органларининг ролини ходимлар манфаатларини ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришга алоҳида эътибор берилиб, қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб, мазкур соҳа муайян даражада ривожлантирилмоқда. Мазкур мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқини тартибга солиш борасида амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотларни ҳаётимизга жорий қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда фуқароларнинг меҳнат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда прокуратура органлари ролини такомиллаштириш, қонунчиликни инвентаризациядан ўтказиш орқали уни халқаро стандартларга мослаштириш долзарб аҳамиятга эга. Муаллиф томонидан меҳнат соҳасида прокурор томонидан меҳнат соҳасидаги назоратининг стататистик маълумот ва халқаро тажрибани таҳлили асосида Ўзбекистонда ушбу соҳада қонунчилик ва амалиётни такомиллаштиришга қаратилган фикрлар илгари сурилган. Муаллиф томонидан прокурор назорати натижаларида аниқланган амалиётдаги муаммоларга асосан мақола якунида хулоса ва таклифлар илгари сурилган.

Сведения

Опубликовано
2024 · Т. 5, № 1/S, С. 270-276
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC