Дастлабки тергов ва суриштирув устидан суд назоратини кучайтиришнинг процессуал-ҳуқуқий жиҳатлари
Мазкур мақолада суд назорати – жиноят процессининг деярли барча босқичларида амалда бўладиган, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган, қарорлар, ҳаракат ва ҳаракатсизлик ҳамда дастлабки тергов ва суд қарорларининг (кучга кирган кирмаганлигидан қатъи назар) қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини кафолатлашга хизмат қиладиган фаолият сифатида эътироф этилгандагина унинг ҳуқуқий табиати очиб беришга ҳаракат қилинган. Муаллиф томонидан Ўзбекистон ва ҳорижий олимларнинг дастлабки тергов ва суриштирув устидан суд назоратининг ҳуқуқий категорияларга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Жумладан, cуд назорати суд ҳокимиятини амалга оширишнинг мустақил шакли сифатида илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, илмий-назарий хулосаларга келинган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2024 · Т. 5, № 1/S, С. 184-189
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC