Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг юридик табиати ва унинг мақсадлари
Мазкур мақолада тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари институтини такомиллаштириш ва унинг ҳуқуқий асосларини тартибга солишга доир масалалар баён этилган бўлиб, бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган. Шунингдек, хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинлаш асослари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсадлари, турлари, ушбу чораларни қўллашнинг умумий асослари, уни тaйинлaш, муддатини узайтириш, ўзгартириш ва тугатиш, шунингдек жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга оид қоидалар белгиланган. Мақолада тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари институтининг қўлланилиши ўзига хос тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар мажмуи сифатида эътиборга олинишини тақозо этишга оид ҳуқуқий-таҳлилий қарашлар илгари сурилади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2024 · Т. 5, № 1, С. 14-22
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC