Эксперт экспериментини ўтказиш масалалари
Ушбу мақола эксперт экспериментини методик таъминлаш масаласига бағишланган. Муаллиф томонидан экспериментнинг махсус мақсадларини ҳисобга олган ҳолда эксперт экспериментининг методикасини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигига эътибор қаратилиб, эксперт эксперименти босқичларининг мазмунини кўриб чиқиш асосида уларнинг сони бўйича хулосалар берилган. Мақоланинг илмий янгилиги шундаки, унда суд экспертлик фаолиятида эксперимент ҳақидаги билимларни тизимлаштиришга қаратилган назарий асосларини ишлаб чиқиш мақсадида экспериментнинг комплекс тадқиқотлари ўтказилган, шунингдек, экспериментни ўтказиш натижаларини суд экспертлик фаолиятида қўллаш самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 9/S, С. 82-88
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC