Central AsianResearch Index

Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиққан ҳолда қасддан одам ўлдириш: объектив ва субъектив белгилар таҳлили

Мазкур мақолада муаллиф ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиққан ҳолда қасддан одам ўлдириш жинояти таркибининг объектив ва субъектив белгилари таҳлили ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларини ёритган. Муаллифнинг қайд этишича, жиноят содир этган шахсни ушлаш пайтида зарар етказиш қоидалари, уларнинг касбий ёки бошқа махсус тайёргарлиги ва хизмат мавқеидан қатъи назар, барча шахсларга, ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ижтимоий хавфли тажовузларга чек қўйишда ёки жиноят содир этган шахсни ушлашда иштирок этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга тенг равишда татбиқ этилади. Мақолада келтирилишича, жиноят содир этган шахсни ушлашда зарар етказишнинг қонунийлиги шартлари қонунда кўрсатилган объектив ҳолатлар бўлиб, улар мавжуд бўлган вазиятда жиноят содир этган шахсга зарар етказишга қаратилган ҳаракатлар қонуний ҳисобланади. Муаллифнинг фикрича, жиноят содир этган шахсни уни ҳокимият органларига олиб келиш ва бошқа жиноятни содир этишига йўл қўймаслик мақсадида ушлашнинг имконсизлиги, ушбу вазиятда жиноятчини унга нисбатан зўрлик, қурол ёки махсус воситаларни қўлламасдан ушлаш ва олиб бориб қўйиш имконияти йўқлиги билан ҳам белгиланиши зарур.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 9/S, С. 236-245
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC