“Авесто”да ҳуқуқий маданият
“Авесто” зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлиб, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида эрамиздан олдинги икки мингинчи йиллар ўрталарида яшаган қабилаларнинг диний ва дунёвий мафкураси, ижтимоий- сиёсий тузуми, ҳуқуқи ҳақида асосий манба сифатида қимматли маълумотларни беради. Шу сабабли “Авесто”ни ҳуқуқий манба сифатида ўрганиш мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш жараёнида ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга ёрдам бериши шубҳасиздир. Ушбу мақолада қадимий аждодларимизнинг ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида буюк маънавий меросимиз “Авесто”да илгари сурилган фикрлар ҳақида сўз юритилади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 9/S, С. 205-212
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC