Central AsianResearch Index

Интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган жиноятларни квалификация қилишнинг айрим масалалари

Ушбу мақолада муаллиф томонидан интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар тушунчаси ва уларнинг хусусиятларига оид масалалар ёритилган. Шунингдек, ахборот технологияларидан ғайриқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишларнинг криминализация қилиниши, ушбу жиноятларга қарши курашишда ва уларнинг олдини олишда хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқурроқ ўрганиш ва улардан унумли фойдаланиш, халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш, миллий қонунчилик тизимини янада такомиллаштиришнинг зарурлиги таҳлил қилинган. Бундан ташқари, муаллиф бу турдаги жиноятларнинг ахборот-коммуникация воситалари ривожи реал ҳаётнинг анимацион варианти – виртуал оламни вужудга келтирганлиги, виртуал оламда жиноят содир этиш нисбатан осонлиги каби ўзига хос жиҳатларни санаб ўтган. Ушбу турдаги жиноятларнинг бошқа жиноятлардан фарқларини олимлар қарашлари ва назарий манбалар ёрдамида аниқлашга ҳаракат қилган. Ўз навбатида, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятларнинг ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан шиддат билан ўсаётганлигини ҳамда шунга монанд равишда ушбу жиноятларга қарши курашда қонунчилик базасини муқим такомиллаштириб бориш заруратини кўрсатишини ҳамда Интернет орқали содир этиладиган жиноятларни жиноятчиликнинг бир кўриниши сифатида тадқиқ этиш борасида турли тадқиқотчиларнинг мулоҳазаларини муҳокама қилган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 9/S, С. 144-154
Язык
Казахский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC