Маҳаллий вакиллик ва ижро органлари қарорлари қонунийлигини таъминлашда прокуратура органлари иштироки
Мақолада муаллиф томонидан маҳаллий вакиллик ва ижро органлари қарорлари қонунийлигигт таъминлашда прокурор ваколатлари турлари ва шакллари прокурор назорати доктринаси нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида қонунчиликлойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масалаларини батафсил тартибга солиш ҳолати атрофлича кўриб чиқилиб, бу борада прокуратура органларининг вазифалари ва ваколатлари муҳокама қилинади. Муаллиф томонидан тегишли илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқилган ва тақдим этилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 8/S, С. 167-173
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC