Central AsianResearch Index

Имом Сарахсий асарларида халқаро ҳуқуқ масалалари Имом Сарахсийнинг ўрни ва илмий хизматлари

Ушбу мақола ХI асрда яшаб ижод қилган Муҳаммад ибн Aҳмад Aбу Бакр Сарахсийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган. Унда Сарахсийнинг ҳуқуқшунос сифатида хизматлари баён этилади. Сарахсий ислом ҳуқуқининг ривожланишига улкан ҳисса қўшиш билан бирга, ислом оламида биринчи бўлиб халқаро ҳуқуқ таълимотига асос солган. Сарахсий асарларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни тушуниш метологияси, ҳуқуқнинг илмий назарий ва амалий масалалари батафсил ёритилган. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон “Мусулмон дунёсининг Гуго Гроцийси” деб ном олган забардаст олим Муҳаммад ибн Aҳмад Сарахсий асарлари туфайли халқаро ҳуқуқ туғилган ватандир. Сарахсий араб олими Муҳаммад Шайбонийнинг “Халқаро ҳуқуқ китоби”га шарҳлар ёзиш асносида биринчи бўлиб “сияр” – “халқаро ҳуқуқ”ни ҳуқуқнинг алоҳида ва мустақил соҳаси сифатида таърифлаган. Халқаро ҳуқуқда Имом Сaрахсийнинг ўрни беқиёс эканлигини нафақат Шарқ олами балки, Ғарб олами ҳам тан олиб келмоқда. Имом Cарахсий ҳар томонлама чуқур таҳлил остида Муҳаммад Шайбонийнинг ас-Сияр ал-Кабир асарига берган фундаментал таърифи ҳали ҳамон халқаро ҳуқуқ учун асосий устун бўлиб химат қилиб келмоқда. Мақоламизда Франция президентининг бу борадаги фикрлари ва халқаро ҳуқуқ намоёндаси Гуго Гротсийнинг асарлари билан қиёсий таҳлил қилинган. Имом Сарахсий нафақат халқаро ҳуқуқ соҳасида балки, Ислом ҳуқуқи соҳасида ҳам мумтоз адабиётларни мерос қилиб қолдирган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 7/S, С. 352-358
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC