Central AsianResearch Index

Сўх дарёси ҳавзасининг археологик ёдгорликлари

Ушбу мақола Сўх дарёси ҳавзасида жойлашган археологик ёдгорликлар, уларни рўйхатга олиш, тизимлаштириш билан боғлиқ масалаларга бағишланган. Тарихий объектлар ҳақидаги маълумотлар турли тадқиқотчилар томонидан ҳудудда ўтказилган кўп йиллик археологик тадқиқотлар, қидирув-кузатув ишлари ҳулосалари, шунингдек, муаллиф томонидан олиб борилган изланишлар асосида тўпланган. Шу билан бирга, архелогияда замонавий тадқиқот воситаси бўлган ГАТ иловаларидан кенг фойдаланган ҳолда, тадқиқот ҳудудида фазовий таҳлил асосида ландшафт археологик изланишлар ўтказилган. Якунда 10 дан ортиқ ҳали маълум бўлмаган археологик ёдгорликлар аниқланиб, рўйхатга олинган, тизимлаштирилган. Тўпланган маълумотлар асосида ҳудудда антропоген ландшафтининг шаклланиши, илк инсонлар популяцияларининг тарқалиш шароитлари, дастлабки деҳқон жамоаларининг пайдо бўлиши омиллари, урбанизация жараёнинг ривожланиши ва илк ўрта асрлардаги чуқур таназзул билан боғлиқ хулосалар берилган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 6/S, С. 361-373
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC