Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузияда кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил
Мақолада Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузия давлатларида кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ белгиланган жиноий жавобгарлик чоралари қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиниб, ушбу давлатлар қонунчилигининг бу каби ғайриқонуний қилмишларга қарши курашиш соҳасидаги ўхшашликлари ҳамда ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Тадқиқот натижаси бўйича муаллиф томонидан хорижий тажриба асосида ушбу моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган айрим таклифлар илгари сурилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 6/S, С. 295-301
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC