Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий масалалари
Мақолада бугунги кунда дунёда юзага келган экологик вазият, иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларига қарши кураш, иқлим ўзгаришининг сув ресурслари ҳолатига салбий таъсири, мазкур жараёнларда жаҳон ҳамжамияти ҳамда алоҳида давлатлар томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Муаллиф айниқса аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган ҳуқуқини таъминлаш масалаларини илмий-ҳуқуқий манбалар асосида ўрганишга алоҳида эътибор қаратган. Муаллиф мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат экологик сиёсати асосида ўзининг сув ва сувдан фойдаланишга оид илмий қарашларини шакллантирган. Мақолада “ичимлик суви”, “тоза ичимлик суви”, “сифатли ичимлик суви”, “зарур миқдордаги ичимлик суви” каби тушунчаларнинг юридик тавсифи ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси сув қонунчилигининг бугунги ҳолати, унда ифодаланган сув муҳофаза зоналари режими, сув истеъмоли ва сувдан фойдаланиш ҳуқуқлари таҳлил қилинган. Мазкур мақола тадқиқот сифатида мавзуга оид миллий қонун ҳужжатлари, илмий-ҳуқуқий, назарий манбалар таҳлилини ўз ичига олиб, соҳага оид илмий тушунчалар, назариётчи олимларнинг қарашлари, хулоса ва фикрлари ўрганилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 6, С. 16-23
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC